4 август куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Жазоит Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси Насер Бушерит билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашув давомида ўзаро шартномавий-ҳуқуқий базани ташкил қилиш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Жазоирда бўлиб ўтиши режалаштирилган кўргазма савдоси, ярмарка ва бизнес-форумларда ишбилармонлар синфи вакилларини иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.