Америка атроф муҳитни муҳофаза қилиши агентлиги EPA янги Volt кейинги йилда чиқадиган модели бўйича характеристикасини эълон қилди, деб ёзмоқда «Ўзавтосаноат» АЖ расмий сайти.

General Motors муҳнадислари янгича «Li-ion» батарейкалари эвазига янги моделнинг фақатгина электр орқали ҳаракатланиш фоизини 39%гача – 85 километрдан сал узоқроққача чўзишга муваффақ бўлишган.

Ҳозирги кундаги Volt модели эса зарядланмаган ҳолатда 61 километргача йўл босиб ўтиши мумкин бўларди. Бензин-электр режимидаги сарф-харажат миқдори эса бензинни эквивалиенти ҳисобига 100 километрга 2,4 литрдан, 2,2 литргача қисқарган.