ЕХҲТнинг Донецкдаги штаб-квартираси олдида бир неча юз киши норозилик намойишлари ўтказмоқда. Бу ҳақда Донецк янгиликлар агентлиги ахборот берди.
Айтилишича, намойишчилар кузатувчиларнинг Донбассдаги нохолис фаолиятидан норози. Уларнинг қўлидаги плакатларда “Сизнинг сукунатингиз болаларни ўлдирмоқда” деб ёзилмоқда. Штаб-квартира олдида қизил бўёқ чапланган ўйинчоқлар ташлаб кетилмоқда.