Москваликлар йўл тирбандлигини шаҳарнинг энг ўткир муаммоси деб тан олди

Жаҳон 06 Август 2015 1529

Москва шаҳрининг энг жиддий муаммолари, шаҳарликларнинг фикрича, йўл тирбандликлари (53 фоиз) ва биринчи эҳтиёж моллари нархининг баландлигидир (42 фоиз). Бу борада Левада-центр томонидан ўтказилган сўровнома натижалари Интерфакс агентлиги томонидан эълон қилинди.

Шунингдек, сўровнома иштирокчилари энг жиддий муаммолари бешталигига МДҲ ва Шимолий Кавказдан келган муҳожирлар сонининг кўплигини (35 фоиз), зарарли чиқиндилар ва автомобиллар шовқинини (30 фоиз) ҳамда коммунал тўловларнинг ошишини (29 фоиз) киритишди.

Бошқа муаммолар қаторида кўчалардаги чиқиндилар, поликлиникаларнинг камлиги, уларнинг иш фаолияти яхши йўлга қўйилмагани, сифатсиз тиббий хизмат, йўл қопламасининг сифатсизлиги, даромаднинг камлиги, сув ва ҳавони ифлослантираётган корхоналар, атроф муҳитнинг ифлосланиши, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликнинг кўпайиши тилга олинди.

Сўровнома 30 июндан 6 июлга қадар 18 ёшдан ошган 875 нафар москвалик орасида ўтказилган. Респондентлардан уларни ташвишга солаётган 5-6та муаммони санаб ўтиш сўралган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар