Наманганлик шахс ИШИД материаллари жойлаштирилган хотира карталарини олиб киришга урингани аниқланди

Ўзбекистон 06 Август 2015 6107

Жиноий ишлар бўйича Наманган вилоят суди шаҳарда истиқомат қилувчи фуқарони экстремизм, айирмачилик ва фундаментализмни тарғиб қилувчи материалларни сақлаганликда айблаб, 5.5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Давлат божхона қўмитаси сайтида хабар қилинишича, гумондор апрель ойида Санкт-Петербургдан Андижон аэропортига келиб тушганида қўлга олинган. Унинг юклари орасида бўлган шоколадлар ичида иккита 8 Гб ли MicroSD хотира картаси яшириб қўйилгани, улар ичида экстремистик материаллар сақланаётгани аниқланди.
Диний йўналишдаги 1 230 видео ва аудиоматериалларнинг давомийлиги 20 соатни, ҳажми эса 14.8 Гб ни ташкил қилган. Диний экспертиза ушбу материалларнинг аксарияти “Ўзбекистон ислом ҳаракати” экстремистик ташкилоти томонидан тайёрланганлигини кўрсатди. Шунингдек, материаллар ичида Сурияда ўзбек тилида ИШИДга атаб куйланган қўшиқлар, халифат тузишга даъватлар бор.
Таъкидланишича, 2015 йилнинг биринчи ярмида Андижон вилоятида 95та шундай ҳолат қайд қилинган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33199 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71050 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10029 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134248 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 26 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 506 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 984 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2446 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 552 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 922 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар