Олдинги авлод Chevrolet Cruze рестайлинг қилинди

Технология 06 Август 2015 2450

Chevrolet компанияси ўзининг Cruze русумли автомобилнинг янгиланган вариантини Таиландда намойиш этди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, янгича кўринишдаги мазкур машина янги электроник хусусиятлар билан бойитилган. Автомобил дизайни сезиларли равишда ўзгартирилган, радиаторга икки қаватли панжара ўрнатилган. Янгича капот, янгича олд бамперлар билан жиҳозданган.

Машинанинг орқа светодиодли ёритгичлари Chevrolet Camaro`нинг ёритгичларини эслатиб юборади. Орқа номерни жойлаштириш ўрни капот томининг ён қисмидан бамперга кўчирилган.

Cruze шунингдек янги 17 дюймли шиналар ўрнатилади. Асосий ўзгаришлардан бири эса Chevrolet MyLink дастурида ишловчи 7 дюймли мултимедиа дисплейи ўрнатилганида бўлди.

1,8 кучга эга Ecotec двигатели ва 141 от кучига эга янги авлод машинаси июнь ойида АҚШда намойиш қилинганди. Chevrolet Cruze янги авлоди АҚШ ва Канадада 2016 йилнинг бошида сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар