“Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ўзининг қуйиш ишлаб чиқаришини модернизация қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда uz24.uz нашрида ёзилган.

2019 йилнинг охирига қадар ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳамда металл қуйиш унумдорлигини икки баробарга кўпайтириш (3200 тоннагача) кўзда тутилган. Унинг умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун қатор хорижий компанияларни жалб этиш кўзда тутилган. Ушбу масала юзасидан “Ўзметкомбинат” АЖ ва Эстониянинг “Skinest Rail” компанияси вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида “Қуйиш ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳаси бўйича технологияларни ишлаб чиқиш ва технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш масаласи кўриб чиқилди. Учрашув якунида “Ўзметкомбинат” АЖ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида келгусида икки томонлама ҳамкорлик юзасидан баён имзоланди.

Хабар қилинишича, “Ўзметкомбинат” АЖ бугунги кунда йилига 1500 тонна маҳсулот ишлаб чиқаради.