Анжей Дуда Польша президенти лавозимига расман киришди. У мамлакатнинг янги тарихидаги олтинчи президент бўлди. Унинг инаугурациясига бағишланган тантанали маросим бугун сейм (қуйи палата) пленар йиғилишлари залида бўлиб ўтмоқда.
Конституцияга мувофиқ, Дуда қасамёд матнини Миллий мажлис қаршисида ўқиб эшиттирди. Ушбу жараёнда унинг ўнг қўлида рафиқаси, бугундан эътиборан мамлакатнинг биринчи рақамли хонимига айланган Агата турарди. Маросимда депутатлар ва сенаторлар, ҳукумат вакиллари, диний раҳнамолар ва ҳарбий қўмондонлар, турли мамлакатлар дипломатлари, Дуданинг дўстлари ва қариндошлари, шунингдек, собиқ президентлар Лех Валенса, Александер Квасьневский ва Брослав Коморовский иштирок этмоқда.
Дуда жорий йилнинг май ойида ўтказилган президентлик сайловларининг иккинчи турида 51.55 фоиз (8.63 млн) овоз тўплади. Иккинчи муддатга номзодини кўрсатган собиқ президент Коморовский эса 48.45 фоиз (8.1 млн) сайловчиларнинг ишончини қозона олди.