Тадқиқотчилар инсон яшайдиган жойнинг характери унинг диндорлигига бевосита таъсир қилишини аниқладилар: манзалар қанчалик чиройли бўлса, одамлар шунчалик камроқ черковга борар эканлар.  

Олимлар у ёки бу ҳудуд табиатининг аҳолисининг диндорлиги билан ўзаро алоқасини аниқлай олдилар. Кўзни қувонтирадиган манзаралар ва яхши об-ҳавога эга жойларда яшовчи одамлар ўзларини камроқ у ёки бу динга алоқадор деб ҳисоблайдилар.

Руҳшунослар буни чиройли манзара ва яхши об-ҳаво инсоннинг ҳиссий барқарорлигига кўмак бериши ва унинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиши билан тушунтирмоқдалар, яъни чиройли манзара ва яхши об-ҳаво кўпчилик одамлар олий кучларда қидирадиган ишни бажаради.