"ПСЖ" жамоаси "Манчестер Юнайтед" жамоасининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияни сотиб олгани ҳақида расман эълон қилди.

27 ёшли ушбу футболчи парижликлар жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

"ПСЖ" трансфер қийматини ошкор қилмаган. Баъзи манбаларга кўра улар инглизларга 63 млн евро тўлашган.