Россиянинг Хабаровск ўлкасида йирик ЙТҲ оқибатларини бартараф қилиш учун фавқулодда вазият эълон қилинди

Жаҳон 06 Август 2015 1539

Россиянинг Хабаровск ўлкасида йирик ЙТҲ оқибатларини бартараф қилиш учун фавқулодда вазият эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Чоршанба куни Комсомольск-на-Амуре – Хабаровск трассасининг 125 км участкасида иккита рейс автобуслари тўқнашиб кетди. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига қараганда, ЙТҲда 56 киши жабрланган. Ҳалок бўлган 16 кишининг бири ёш боладир.

Ушбу ҳалокат оқибатларини бартараф қилиш учун ўлка ҳокими томонидан фавқулодда ҳолат жорий қилинди. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Хабаровскда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг қариндошларини вақтинчалик жойлаштириш пункти ташкил қилинди. Автобус йўловчилари ичида турли вилоятлар вакиллари борлиги туфайли уларни кўргани ёки олиб кетгани келадиган қариндошлар ва яқинларнинг аксарияти бошпанага муҳтож бўлиши айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар