Таиланд ҳукумати туристлар учун кўп марталик 6 ойлик визаларнинг жорий қилинишини маъқуллади. Бу ҳақда Bangkok Post нашри ёзмоқда.
Бундай визанинг нархи 5 минг батни (142 доллар) ташкил қилади. Бир марталик мамлакат ичига кириш рухсатномаси учун сайёҳлар минг бат тўлаши керак бўлади.
Визалар ҳақидаги қарор ҳужжатнинг расмий нашр этилишидан 60 кун ўтиб кучга киради.
Таиланд туризм ва спорт вазири Ваттанаврангкул хонимнинг сўзларига қараганда, бундай визани жорий қилишдан мақсад мамлакатга туристларнинг бўлган қизиқишини орттиришдир.
2015 йилнинг дастлабки 7 ойи ичида мамлакатга келаётган туристлар оқими 30.7 фоизга ошиб, 17.5 млн долларни ташкил қилди. 2015 йил давомида уларнинг сони 29 млн дан ошиши кутилмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 24.8 млн кишига тенг бўлган эди.