Хоразмда газоблок ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Иқтисодиёт 06 Август 2015 4428

Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг Остона қишлоғида «Янгиариқ газобетон» масъулияти чекланган жамияти янги ғишт ишлаб чиқариш заводи ишга тушди. Корхонада замонавий технологиялар ёрдамида янги турдаги пишиқ ғишт - газоблок тайёрланади. Бу ҳақда "Телеграф.уз" нашри хабар берган.

Цемент, қум ва махсус кукун аралашмасидан тайёрланадиган маҳсулотнинг ҳар бири 14-16 дона ғишт катталигига тенг келади. Аммо у ғиштдан икки баробар енгил бўлиб, пишиқлиги жиҳатидан ҳам ундан анча устун. Бунда бино пойдеворига тушадиган оғирлик камайиб, ундан фойдаланиш муддати узаяди.

Иш жараёнлари компьютер ёрдамида амалга оширилади. Корхонада меҳнат қилаётганлар касб-ҳунар коллежини битказган ёшлар ҳисобланади. Корхона жамоаси келгусида бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ҳам ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Кўпроқ янгиликлар