2015 йил 21 август Андижон шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судлари ходимлари ҳамда ҳакамлик судьялари иштирокида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистонда ҳакамлик судлари фаолиятини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилади.

Семинарда “Ҳакамлик судлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, низоларни ҳал қилишдаги роли ва аҳамияти”, “Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларини хўжалик судлари томонидан кўришнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларни фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқиш амалиёти” ва мавзуга оид бошқа маърузалар ўқиб эшиттирилади.