Актриса Женнифер Энистон актёр Жастин Теруга турмушга чиқди

Жаҳон 07 Август 2015 3082

45 ёшли АҚШлик таниқли актриса Женнифер Энистон 44 ёшли актёр Жастин Теруга турмушга чиқди. Бу ҳақда 6 август куни CNN телеканали маълум қилди.

Никоҳ маросими 5 августда уларнинг Лос-Анжелес ташқарисидаги уйларида бўлиб ўтди.

Голливуднинг TMZ порталининг айтишича, жуфтлик ортиқча шов-шув кўтарилишидан қочиб, меҳмонларга Терунинг туғилган кунини нишонлашаётгани айтишган. Бироқ меҳмонлар келганда туғилган кун ўрнига тўй бўлиши маълум бўлган. Шу тариқа жуфтлик ахборотнинг ташқарига чиқиб кетиши ва папарацци ёғилиб келишининг олдини олишган.

Теру ва Энистон актрисанинг актёр Брэд Питт билан турмуши барҳам топгандан кейин тахминан 6 йил ўтиб, 2011 йилнинг баҳоридан бошлаб учрашишни бошлашган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар