2015 йилнинг 3-молиявий чораги бўйича ҳисобот натижалари таъсирида Apple акциялари 14 фоизга камайиб кетди, компаниянинг нархи эса 2015 йилнинг 20 июлидан 5 августигача қисқа вақт давомида 90 млрд долларга камайиб кетди.

Корпорация ўзининг максимал қиймати – 765 млрд долларга 2015 йилнинг февралида эришган эди. Ҳозирда унинг бозор нархи 656 млрд доллардан сал кўпроқни ташкил қилмоқда. Айни пайтда бозорда корпорациянинг донаси 115 доллар турадиган 5,77 акцияси айланади.

Apple акцияси нархининг пасайиши компаниянинг биттагина маҳсулот – iPhone смартфонига ҳаддан ташқари боғлиқлиги билан боғланмоқда. Ушбу смартфоннинг тез ривожланаётган Хитой бозоридаги савдолари ҳажми Xiaomi ва Huawei компаниялари смартфонларидан кейинги 3-ўринни эгалламоқда.