Астрономлар Ердан энг узоқдаги галактикани топишди

Жаҳон 07 Август 2015 3908

Астрофизика мутахассислари Ердан энг узоқдаги галактикадан келаётган нурларни қайд қилишди. Бу ҳақда Гавайида жойлашган Кека обсерваторияси тарқатган матбуот хабарномасида айтилди.

EGSY8p7 галактикаси Ердан 13.1 млрд ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Унинг телескоплар орқали намоён бўладиган кўриниши унинг аслида Катта портлашдан 585 млн йил кейинги қиёфасидир. Олимлар MOSFIRE инфрақизил спектрометри ёрдамида галактиканинг ёшини аниқлаб, унинг спектрида Лайман-альфа чизиғини қайд қилишди. Тадқиқотнинг асосий ютуғи сифатида айнан шу ҳолат баҳоланмоқда. Назарий ҳисоб-китобларга қараганда, мавжудлигининг дастлабки 400 млн йилида коинот бундай нурланиш учун етарлича шаффоф бўлмай, нейтрал водородга тўла бўлган. Кейинчалик, биринчи галактикаларнинг пайдо бўлиши билан уларнинг нурлари нейтрал водородни протонлар ва электронларга парчалай бошлаган.

EGSY8p7 атрофида Лайман-альфа чизиғининг мавжудлиги айрим галактикалар атрофидаги водород бошқаларидагига нисбатан эртароқ ионлашганини кўрсатади. Бундай галактикалардаги юлдузларнинг нурланиши бошқалардагидан кўра кучлироқ бўлгани тахмин қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар