Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари Донецкда ташкилотнинг фаолиятига норозилик билдираётган намойишчилар билан суҳбатлашди. ЕХҲТ Донецк аэропорти ёнида бир ҳафта ичида 500 га яқин портлашни қайд қилди. Донецкнинг юзлаб аҳолиси норозилик намойишларида ЕХҲТ вакилларидан Украина шарқидаги вазиятни холис ёритишни талаб қилмоқда. Намойишчилар кузатувчилар яшайдиган меҳмонхона олдида тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлган Донбасс аҳолисининг қонини ифодаловчи қизил бўёқни тўкиб чиқишди.

Бўёқлар автомобилларда олиб келиниб, Park Inn меҳмонхонаси ёнида тўкиб чиқилди. Намойиш иштирокчилари қўлларида “Сиз деб одамлар ҳалок бўлмоқда!” ва “Кўзни каттароқ очиш пайти келди” дейилган плакатлар ушлаб олгандилар.
Намойишчиларнинг фикрича, ЕХҲТ кузатувчилари ўз ҳисоботларида Донбассдаги вазиятни нохолис ёритмоқда.

Намойиш иштирокчилари ёнига ЕХҲТ вакили чиқиб, намойишчиларнинг айбловларига жавоб беришга уринди.
“Биз вазиятни кузатиб, ахборот тўплаб, ҳисобот берамиз. Бу биз қила оладиган барча нарса. Биз буни сиз ва бутун жаҳон учун қилмоқдамиз ва келгусида ҳам қиламиз”, деб айтди вакил.

Донбассда давлат тўнтаришидан норози бўлган аҳолига қарши кучишлатар операция бир йилдан кўпроқдан бери давом этиб келмоқда.