Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА штаб-квартирасида чемпионлар лигасининг 4-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Лига вакиллари йўли

Лацио – Байер

Манчестер Юнайтед – Брюгге

Спортинг – ЦСКА

Рапид – Шахтёр

Валенсия – Монако


Чемпионлар йўли

Астана – АПОЭЛ

Скендербеу – Динамо Загреб

Селтик – Мальме

Базель – Маккаби Тель-Авив

БАТЭ – Партизан

Биринчи учрашувлар 16 ва 19 август кунлари бўлиб ўтади, жавоб учрашувлари эса - 25 ва 26 август кунларига белгиланган. Жуфтликларда ғолиб бўлган жамоалар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўл олган 22 клуб сафига қўшилади.