Тайваннинг HTC компанияси иш ўринларини қисқартириб, шу билан бирга ишлаб чиқариладиган моделлар миқдорини ҳам камайтирмоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Бу қадам компанияни юқори нарх сегментидаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қайта йўналтириш ҳамда Samsung ва Apple компаниялари билан рақобатга киришиш мақсадида ташланмоқда.
“Компания харажатларининг камайтирилиши кейинги йилнинг биринчи чорагига қадар давом этади”, – деди молиявий директор Чиалин Чанг.

Охирги бир неча йил мобайнида компаниянинг бозордаги улуши қисқариб бормоқда. Бунга нафақат Samsung ва Apple, балки арзон смартфонлар бозорида кўпайиб кетган Хитой компаниялари ҳам сабаб бўлди.