Ўтган жума куни чиққан iOS 9 дастурий таъминотининг бета-версиясида янгиланишларни автоматик тарзда ўрнатиш имконияти туғилди, деб ёзади 9to5mac.com ресурси.

Дастур кўчириб бўлингач, фойдаланувчи уни ўзи ўрнатиши ёки тунги соат 2:00-4:00да автоматик ўрнатишни белгилаш имконияти пайдо бўлади. Бундан кейинги янгиланишлар ҳам автоматик юкланади.

Янги операцион дастурнинг релизи 2015 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ўтказилиш кутилмоқда.