Жавоҳир Зокиров: “Сотқин” фильмининг давоми суратга олиниши мумкин

Маданият 07 Август 2015 4710

Таниқли киноактер Жавоҳир Зокиров “Сотқин” фильмининг давоми суратга олиниши мумкинлигини билдирди.

Унинг айтишича. ушбу фильмдаги Ғулом образи ижро этар экан, бунақа одамларни содда, довдир қилиб кўрсата олмаслигини таъкидлади.

“Чунки бундай ифлослар одамларни жуда яхши биладиган психолог бўлишади. Хўш, Ғуломни ўта олифта қилиб кўрсатганимизнинг сабаби нима? Халқимиз билсин бу одамлар қандай қилиб ичимизга кириб олишию, қандай қилиб ишини бажариб кетишини. Ҳаётда энг кучли одамлар энг оддий одамлар бўлишади. Кучлилар Ғуломга ўхшаб спектакль қўйиб бировларнинг устидан кулмайди. Бугун ёшларимиз кўпинча одамларнинг машинаси, гапирадиган гапи, пулига эътибор беради, аслида эса одамнинг ички
дунёсига эътибор бериш керак. Ғулом образи орқали “одамлар, огоҳ бўлинглар, бунақа ифлосларга алданманглар, буларнинг охири вой” демоқчи эдим”, – дейди “Даракчи” нашрига интервьюда Зокиров.

У фильмда Ғуломни қамоққа олмасдан, қочириб юборишдан мақсад нима эканлигига ойдинлик киритди.

“Фильмда Ғулом қўлга тушганида анча ишонарсиз бўлиб қолиши мумкин эди. “Шундай одамлар ҳалиям орамизда юрибди, улардан огоҳ бўлинглар” деган мақсадда уни “қочириб юбордик”. Кўпгина мухлислар фильмнинг давомини кутишяпти. Билмадим, эҳтимол давоми ҳам бўлиши мумкин”, – дейди киноактёр.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар