“Манчестер Сити” жамоаси ҳужумчиси Эдин Жеко “Рома” жамоасига ўтишига яқин турибди. 29 ёшли босниялик футболчи шу муносабат билан Римга етиб келди. Футболчи бу ерда яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва “Рома” футболчиси сифатида расман тақдим қилинади.
Қайд этилишича, “Рома”нинг бўлғуси ўйнчисини аэропортда минглаб мухлислари кутиб олдилар.
Аввалроқ “Рома” ва “Манчестер Сити” Жеконинг 23 млн еврога трансфер қилиниши бўйича келишувга эришганлари маълум қилинган эди.
Босния ва Герцеговина терма жамоаси футболчиси Жеко римликлар билан ўзининг шахсий шартномаси шартларини келишиб олди. Футболчи “Рома” билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва мавсум учун 4,5 млн евро маош олади.