Кобулда рўй берган портлаш оқибатида жабрланганлар сони 200 нафарга яқинлашди

Жаҳон 07 Август 2015 1417

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида автомобилга ўрнатилган бомба ҳаракатга келтирилиши орқали теракт содир этилди ва бу ҳодиса оқибатида жабрланганлар сони 200 нафарга яқин бўлди. Бу ҳақда шаҳар шифохонасига асосланган ҳолда TOLO News телеканали хабар берган.

Телеканал хабарига кўра, 198 киши жароҳат олган бўлиб, улардан 27 нафари аёллар ва болалардир.

Рейтер нашри хабарига кўра, теракт қурбонлари сони 15 нафар бўлган.

Бу теракт Кобулнинг шарқидаги Шоҳ-Шоҳид кварталида содир этилган. Тахминларга кўра, жангарилар Мудофаа вазирлиги биносини портлатишни мақсад қилишган эди. Кучли портлаш натижасида кўчадаги кўплаб бинолар қулаб тушган. Вайроналар остида яна одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар