КОНМЕБОЛ президенти ФИФА президентлиги учун сайловда Платинини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Спорт 07 Август 2015 839

КОНМEБОЛ президенти Хуан Анхель Напут ФИФА президентилги учун ўтказиладиган сайловга ўз номзодини кўрсатган УЕФАнинг амалдаги раҳбари Мишель Платинини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

"Биз Платини катта тажрибага эга амалдор сифатида ташкилотни бошқариш учун энг муносиб номзод деб биламиз. У жаҳон футболи ривожи учун катта ишларни амалга ошира оладиган инсон. Унинг УЕФАдаги раҳбарлик фаолиятини кузатиб, бунга амин бўлиш мумкин", дейди КОНМEБОЛ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Платини ўтган ҳафтада ўзининг ФИФА президентлиги учун курашиши ҳақида расман маълум қилганди.

Ташкилотга 1998 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган, шу йилнинг 29 майида ўтказилган сайловда бешинчи муддатга қайта сайланган Йозеф Блаттер эса шу вақтда ФИФА тизимида порахўрлик билан боғлиқ можаро келиб чиққанидан кейин ўзининг бу сафарги президентлик муддатини охиригача давом эттирмаслигини ва истеъфога чиқишини эълон қилган.

ФИФА президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов 2016 йилнинг 26 февралида Цюрих шаҳрида ўтказилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар