"Краснодар" жамоаси футболчиларини, айниқса жамоа ҳимоячиларини 6 август куни Словакия пойтахти Братислава шаҳрида Европа лигаси саралашининг 3-босқичи доирасида "Слован"га қарши ўйиндан кейин бош мураббий билан жиддий суҳбат кутмоқда. Бу ҳақда "Краснодар" бош мураббийи Олег Каноновнинг ўзи ТАСС мухбирига маълум қилган.

"Краснодар" кеча ўтказилган ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади ва 1 ҳафта олдин ўз уйида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани эвазига кейинги босқичга ўтди.

"Сафардаги ўйинда муҳими гол уриш эди. Ҳужум чизиғи бу вазифани уддалади. Аммо жамоа ҳимоясининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадим. Ҳимоячилар 3та гол ўтказишларидан ташқари рақибга жуда кўп ҳужумлар уюштиришга қўйиб беришди. Бизда кейинги ўйинларгача хатолар устида ишлаш учун етарлича вақт бор", дейди Кононов.

У ўйинда 0:2 ҳисоби қайд этилишига ҳам тайёр бўлган ва пенальтилар сериясида дастлабки зарбаларни амалга оширадиган футболчилар рўйхатини тузиб қўйган.

"Ўзим учун 11 метрли зарбаларни амалга оширувчи футболчилар сифатида Павел Мамаев, Ари ва Федор Смолов номларини белгилаб олгандим. Смолов ҳали жамоада ўз голини нишонламади", дейди мураббий.

Европа лигасининг кейинги босқичи учун қуръа ташлаш маросими бугун, Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилади.