"Манчестер Сити" жамоаси чилилик мутахассис Мануэль Пеллегрини билан шартномасини 2017 йилгача узайтирди.

Ушбу 61 ёшли мутахассиснинг ёрдамчилари билан ҳам шартномалар 2 йил муддатга узайтирилган.

Маълумот учун, Пеллегрини 2013 йилдан буён "шаҳарликлар" бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. У ўзининг илк мавсумида АПЛ чемпионлиги ва Англия лигаси Кубогини қўлга киритганди.