Навоийда ўзбек-британ қўшма корхонаси телефонлар ишлаб чиқаришни бошлайди

Технология 07 Август 2015 4577

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудудида “Smart Communications” деб номланган янги қўшма корхона яратилди. Унга “Infinity Electronics” МЧЖ хориж компанияси ва “Wynex Innovation” британ компанияси асос солди.

“Навоий” ЭИИҲ маъмурияти маълум қилганидек, томонлар ушбу янги корхонага 2 млн доллар сармоя киритмоқчилар. Янги корхона йилига 200 мингтагача телефон ишлаб чиқаради.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришни ўзлаштириш жараёнида маҳаллийлаштириш улушини босқичма-босқич кўпайтириш билан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган.

Кўпроқ янгиликлар