Ўзбекистонда Муборак газни қайта ишлаш заводи 170 млн долларлик модернизация лойиҳасини бошлади

Ўзбекистон 07 Август 2015 3244

“Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси ўзининг Қашқадарё вилоятидаги шўъба корхонаси бўлган Муборак газни қайта ишлаш заводида 170 млн долларлик модернизация ишларини амалга оширишни бошлади.
“Керакли моддий-техник захираларни сотиб олиш учкн тендер эълон қилинган, лойиҳа молиялаштириш учун очилди”, деб айтди завод вакили.

Унинг айтишича, йил охиригача керакли техник ускуналарни сотиб олиш учун яна бир нечта тендер эълон қилинади. Лойиҳада учта универсал блок (19, 20, 21) таркибида қуввати йилига 6 млрд куб метрни ташкил қиладиган газни олтингугуртдан тозаловчи саккизинчи навбатни босқичма-босқич қуриш кўзда тутилган.

Лойиҳа “Ўзбекнефтгаз”нинг 80 млн долларлик шахсий маблағлари, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармасининг 50 млн долларлик ҳамда ўзбек банкларининг 40 млн долларлик маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Модернизациялаш табиий газни олтингугурт водород ва нордон газдан тозалаш учун ўрнатилган қувватларнинг ишончли ишини ва табиий газни қайта ишлаш ҳажмини оширишни таъминлайди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар