Пекин Жанубий Хитой денгизида вазиятни кескинлаштиришга қарши чиқди

Жаҳон 07 Август 2015 1971

ХХР ташқи ишлар вазири Ван И Жанубий Хитой денгизидаги вазиятни кескинлаштиришга қарши чиқди. Xinhua агентлигининг маълум қилишича, у Куала-Лумпурда ўтаётган АСЕАН минтақавий форум чоғида ушбу баёнотни берган.
“Аввало, Жанубий Хитой денгизидаги умумий вазият барқарор. Йирик ихтилофлар келиб чиқиши эҳтимоли йўқ. Шу боис Хитой келишмовчиликларни кўпиртириб кўрсатадиган ва кескинлик юзага келтирадиган ҳар қандай сўзлар ва ҳаракатларга қарши”, – таъкидлади у.
Шу билан бирга, Ван Ининг фикрича, ХХР бошқа давлатлар билан бир қаторда денгизда навигация эркинлиги таъминланишидан манфаатдор.
“Денгиздаги қум тўкиш ишларига келсак, айрим давлатларнинг бу борадаги ташвишлари асоссиз, негаки бу ишлар анча олдин бошланган, ва уларни Хитой бошламаган. Бошқа сўзлар билан айтганда, охирги йилларда денгиздаги статус-кво ўзгаришларга учраб турган”, – қўшимча қилди вазир.
6 август куни АСЕАН (Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси) ташқи ишлар вазирлари ХХРнинг Жанубий Хитой денгизида сунъий ороллар яратиши юзасидан ўз ташвишини билдирди. Илгари бу хатти-ҳаракатларга АҚШ қарши чиққан эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 34552 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13398 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88567 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 758 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 461 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 764 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 682 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 2099 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар