"ПСЖ" Ди Мариянинг тақдимотини ўтказди

Спорт 07 Август 2015 1100

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» жамоаси "МЮ"дан трансфер қилинган аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияни ўз мухлисларига жамоанинг янги футболчиси сифатида таништириш маросимини ўтказди.

"Мен бу ердалигимдан хурсандман. "ПСЖ" анча вақтдан буён мени Парижга олиб келишга ҳаракат қилиб келаётганди. Энди мен шу ердаман ва буюк жамоада буюк футболчилар билан биргаликда тўп суришдан мамнунман.
Ёшлик, иштиёқ жамланган ва ЕЧЛни ютишни мақсад қилган бу жуда яхши лойиҳада иштирок этиш учун "ПСЖ"га ўтдим", дейди Ди Мария.

Қайд этиш жоизки, Ди Мария парижликлар жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолади. "ПСЖ" унинг учун "МЮ"га 63 млн евро тўлаган.

Кўпроқ янгиликлар