Таниқли Ҳолливуд актёри Харрисон Форд бошқараётган самолётнинг ҳалокатга учраш сабаблари аниқланди. Бу ҳақда ABC News ресурси хабар бермоқда.

Текширув натижасида айниқланишича, самолёт карбюраторининг асосий ёқилғи жиклери ишдан чиқиш боис самолёт бошқаруви қўлдан чиққан, бунинг натижасида керагидан ортиқ ёқилғи келиб, двигатель тўхтаб қолган.

Харрисон Форднинг самолёти 2015 йилнинг мартида ҳалокатга учраган эди. У бошидан кўплаб жароҳатлар олиб, шифохонага ётқизилган эди. Форд Тинч океани бўйидаги Санта-Моника аэропортидан учиб чиққан эди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, у диспетчерга двигатель ишдан чиққанини хабар қилди.