Япония ўзбекистонлик мутахассислар стажировкасига 1.69 млн доллар ажратди

Ўзбекистон 07 Август 2015 1199

Япония ўзбекистонлик мутахассислар стажировкасига 1.69 млн доллар ажратди. Бу борадаги алмашув ноталарини Тошкентда Япония элчиси Фумихико Като ва Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов имзоладилар. Бу ҳақда Япония элчихонасининг матбуот хизмати хабар берди.

Япония ҳукумати томонидан “Кадрлар тайёрлашга стипендиялар тақдим этиш” лойиҳаси бўйича ажратилаётган грантлар бўйича алмашув грантларини имзолаш маросими 7 август куни Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтди.
Лойиҳа Япония томонидан 1999 йилдан буён келажакда иқтисодиёт, молия ва қонунчилик соҳаларида давлат стратегиясига жалб қилинадиган истиқболли кадрларни етиштириш мақсадида амалга ошириб келинмоқда. Бугунги кунга қадар ушбу лойиҳа бўйича Япония олийгоҳларида магистратураларида 265 нафар ўзбекистонлик таълим олди.

Бу сафар лойиҳа ижроси учун ажратилаётган маблағ 211 млн иенани ёки 1.69 млн долларни ташкил қилди. 16-стажировка августда бошланади, унда Ўзбекистоннинг 15 вакили иштирок этади.
1999 йилдан Япония ҳукумати ушбу лойиҳага 4.382 млрд иена ажратган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар