“Формула-1” чемпионининг танаси оталик тести учун ковлаб олинди

Спорт 09 Август 2015 4706

“Формула-1”нинг беш карра чемпиони Хуан Мануэль Фанхионинг танаси Балькарке шаҳридаги қабристондан ковлаб олинди. Бу ҳақда f1news.ru сайти хабар берди.
Бу таниқли аргентиналик пойгачи номидаги жамғарма вакиллари иштирокида амалга оширилди.
Мутахассислар Фанхио ДНКсини таҳлилдан ўтказиб, унинг Оскар Эспиноса ва Рубен Васкеснинг отаси эканлиги ҳақидаги ахборотни текширади.
Расман пойгачи ҳеч қачон турмуш қурмаган, унинг фарзандлари борлиги ҳақида ҳам ахборот йўқ.
Васкеснинг сўзларига қараганда, 2012 йили унинг онаси ўлими олдидан 103 ёшида нотариус гувоҳлигида махсус ҳужжат имзолаб, Васкеснинг отаси Фанхио эканлигини тасдиқлаган. Васкеснинг таъкидлашича, у спортчининг меросига эга чиқмоқчи эмас, шунчаки унинг фамилиясини олиш ҳуқуқи бор-йўқлигини билмоқчи.
Таҳлил натижалари 2 ойда аниқ бўлади.

Кўпроқ янгиликлар