Япониянинг “Фукусима-1” атом электр станциясида сунъий музлик яратиш пайтида 58 ёшли ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Исми ошкор этилмаётган эркак ер ости сувларини тортиб олиш билан шуғулланган. Операцияни бажариш пайтида унинг бошини вакуум тозалаш автомобилидаги цистерна люки қисиб қолган. Эркак шифохонага олиб борилган, бироқ олинган жароҳатлар туфайли вафот этган.

Полиция ушбу ҳолат юзасидан тергов ўтказмоқда. АЭСдаги ишлар фожиа сабаблари ўрнатилгунга қадар тўхтатиб қўйилди.