“Миссис Россия 2015” танловида Санкт-Петербург шаҳрида истиқомат қилувчи 6 фарзанднинг онаси Екатерина Кирмель ғалаба қозонди. Бу ҳақда кўрик-танловнинг Facebook’даги расмий саҳифаси орқали маълум қилинди.
Танловда иштирок этишнинг асосий шарти турмушга чиққанлик ва камида битта фарзанднинг онаси бўлиш эди. Финалда 22-43 ёшдаги 15 нафар аёл ўзаро беллашди.
Екатерина Кирмель 37 ёшда, у иккита олий маълумотга эга, рақс тушишни билади, бодибилдинг ва енгил атлетика билан шуғулланади. Унинг катта ўғли 17 ёшда, кичиги 12 ёшда; шунингдек, 10, 9, 6 ва 4 яшар қизлари бор.
Танлов 1998 йилдан буён ўтказиб келинади. 2013 йили ушбу унвонни футболчи Юрий Жирковнинг рафиқаси Инна Жиркова қўлга киритган эди. Аммо журналистлар билан мулоқот чоғида у оддий саволларга жавоб бера олмагани кўплаб танқидларга сабаб бўлганди, шу боис Жиркова ғолибликдан воз кечган эди.