Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида портлаш оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Аш-Шарқ ал-Авсат” нашри электрон портали маълум қилди.

Маҳаллий полиция вакилларининг маълум қилишича, портлаш 8 август куни вилоятда ҳаракат қилувчи ноқонуний бандит тузилмалари аъзоларининг учрашуви пайтида содир бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида экстремистик гуруҳларнинг бир неча етакчилари бор. Полициянинг қайд этишича, бу тузилмалар тарафдорлари ўз вақтида ҳам ҳукумат кучлари, ҳам “Толибон” ҳаракати гуруҳларига қарши курашган.       

Расмий ҳукумат ушбу портлаш ортида “Толибон” гуруҳи аъзолари турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.