"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг биринчи турида “Суонси”га қарши 2:2 ҳисобида якунланган ўйиндан кейин жамоа шифокорларидан норози бўлди.

“Мен жамоамиз шифокорларидан норозиман. Агар клубнинг шифокори ёки жамоа захира ўриндиғида ўтирадиган котиби бўлсанг ҳам, ўйинни тушунишинг керак. Футболчига ёрдам бериш учун майдонга чиқишдан олдин, у ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтож эканига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Азарнинг аҳволи жойида эканига ишончим комил. У зарба қабул қилиб олганди ва шунчаки чарчаганди. Аммо шифокорлар майдонга тушиши натижасида, мен айни керак пайтида майдонда 8 нафар футболчи билан ўйнаб туришимга тўғри келди”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Азарга тиббий ёрдам кўрсатилган вақтдан олдинроқ, 52 дақиқадқ дарвозабон Тибо куртуа қизил карточка олиб майдонни тарк этган, шу заҳоти Оскар ўрнига иккинчи дарвозабон Асмир Бегович туширилганди.