Нью-Йоркда легионеллез касаллиги тарқалиши тўхтатилди

Жаҳон 09 Август 2015 1276

Охирги ойларда Нью-Йоркда 10 киши қурбонига айланган легионеллез касаллиги тўхтатилди, деб хабар бермоқда CBS телеканали. Бу ҳақда Нью-Йорк мэри Билл де Блазио маълум қилди.

“Биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, легионеллез авж олишини тўхтата олдик”, деб айтди де Блазио ҳамда бу ҳолат шаҳар тарихида юқумли касаллик авж олишининг энг йирик ҳолати эканини қўшимча қилиб ўтди.

«Легионерлар касаллиги» ёки легионеллез – одатда иситма, ўпка, асаб тизими ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг шикастланиши билан кечувчи касаллик ҳисобланади. Касаллик ўз номини АҚШда илк бор қайд қилинганидан кейин олган. 1976 йил июнда Филадельфияда 4 минг киши ҳар йили ўтказиладиган АҚШ Легиони съездига йиғилишган. Тадбир тугагандан кейин съезднинг бир нечта иштирокчилари зотилжамга ўхшаш касаллик билан касалланишган. Уч кундан кейин беморлардан бири ўлиб қолган. Шифокорлар касаллар турли легионларда яшаганлари, бироқ бир легионнинг аъзоси бўлганларига эътибор қаратишган. Ҳаммаси бўлиб бу касаллик тарқаши пайтида 221 киши касалланган, улардан 34 нафари ҳалок бўлган.   

Кўпроқ янгиликлар