Олма-Ота шаҳри ҳокими ўзгарди

Жаҳон 09 Август 2015 2224

Олма-Ота шаҳри ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Бовуржон Бойбекни шаҳар ҳокими этиб тайинлади.
Илгари ушбу лавозимни Аҳматжон Есимов эгаллаб турган эди.
Бовуржон Бойбек 1974 йили Олма-Отада туғилган. “Бўлашақ” дастури стипендияси асосида 1994-1994 йилларда Германия ўқиган. Учта олий маълумотга эга: педагогика, мусиқа ва ташқи иқтисодиёт бўйича.
1999-2002 йилларда дипломатик соҳада фаолият юритган. 2002-2006 йилларда президент маъмуриятида турли лавозимларни эгаллаб турган. 2006-2009 йилларда Қозоғистон президенти протоколи раҳбари. 2013 йил январида “Нур Отан” партияси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бир қатор давлат мукофотларига сазовор бўлган, шунингдек, бир қанча китоблар муаллифи.

Кўпроқ янгиликлар