Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Одесса вилояти прокурори ўзгарганини маълум қилди, деб сиёсатчининг “5 канал”даги чиқишига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда “Росбалт Украина” ахборот агентлиги.  

Саакашвили август ойининг охиригача вилоятдаги барча туман давлат маъмуриятларига янги раҳбарлар тайинланишини маълум қилди. Саакашвили Одесса вилоятидаги барча муҳим лавозимларга “ёш ва истеъдодли одамларни” жалб қилиш кераклигини, чунки айнан шу ҳолат ислоҳотлар ўтказишга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.