Сингапур мустақиллигининг 50 йиллигини нишонламоқда

Жаҳон 09 Август 2015 2868

Сингапур мустақиллигининг 50 йиллигини нишонламоқда. Сана муносабати билан давлатда катта парад, фейерверк ва автошоу ўтказилади.
Тадбирларда ўнг минглаб одамлар иштирок этиши кутилмоқда. Парад ва унинг репетициясига барча билетлар тўлиқ сотилган.
Мустақиллик муносабати билан қизил нуқта шаклидаги тасвирлар бутун мамлакатда ўрнатиб чиқилади. 90-йилларда Индонезия раҳбари Сингапурни “бор-йўғи харитадаги кичик бир қизил нуқта” деб атаган эди. Тасвирлар мана шу сўзларнинг акси бўлиб чиқиб, мамлакат 50 йил ичида катта ютуқларга эришганини ифодалайди.
Сингапур ороли 1819 йили сэр Томас Раффлз билан келишув асосида Малайзиянинг Жоҳор султонлиги томонидан ажратиб берилиб, Британия колониясига айланган эди.
1955 йили ўтказилган биринчи умумхалқ сайловларида ғалабани қўлга киритган Дэвид Маршалл Британияни колонияга мухторият беришга кўндира олган эди. 1959 йили колонияда бош вазир лавозими таъсис этилиб, уни биринчи бўлиб Ли Куан Ю эгаллади. У замонавий Сингапурнинг асосчиси ҳисобланади. 1965 Сингапур тўла мустақил давлатга айланди.

Кўпроқ янгиликлар