Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар жамоалари ўртасидаги сув полоси мусобақаси якунланди.

Финал учрашувида Сербия терма жамоаси Хорватияни 11:4 ҳисобида мағлубиятга учатиб, жаҳон чемпионига айланди. Бу ҳақда olamsport.uz нашри хабар берган.

Болқон дербисида ғолиб чиққан Сербия терма жамоаси амалдаги Олимпиада чемпиони бўлса, Хорватия Лондон Олимпиадасининг бронза медал совриндори эди.

Жаҳон чемпионатининг бронза медали учун кечган баҳсда Греция пеналтилар сериясида италиялик ватерполчилардан устун келди.

Жаҳон чемпионати

Қозон, Россия

Сув полоси. Финал

ХОРВАТИЯ – СЕРБИЯ – 4:11 (2:2, 0:3, 2:2, 0:4)

3-ўрин учун ўйин

ГРЕЦИЯ – ИТАЛИЯ – 7:7 (1:0, 2:2, 4:4, 0:1, пен. бўйича – 4:2)