Террорчи гуруҳлар таркибида жанг қилаётган тожикистонликлар фуқароликдан маҳрум қилинади.

Жаҳон 09 Август 2015 4596

Террорчи гуруҳлар томонида туриб турли давлатлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган Тожикистон фуқаролари автоматик тарзда фуқароликдан маҳрум қилинади. Бу борада конституцияга киритлган ўзгартишлар парламентнинг иккала палатаси томонидан маъқулланиб, президент Эмомали Раҳмон томонидан имзоланди. Унинг бу борадаги фармони “Ховар” агентлигида чоп этилди.
Омбудсмен Зариф Ализоданинг журналистлар билан мулоқот чоғида айтишича, киритилган ўзгартишлар асосан фуқароликка қабул қилиш ва фуқароликдан чиқариш ҳолатларига боғлиқ. Жумладан, эндиликда давлат тилини билмайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга Тожикистон фуқаролиги берилмайди. Айни пайтда, фуқаролиги йўқ шахсларнинг Тожикистон ҳудудида туғилган болаларига автоматик тарзда фуқаролик берилади. Тожикистон фуқароси билан никоҳдан ўтган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги йўқ шахс уч йилдан сўнг фуқаролик паспортига эга бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, террорчи гуруҳлар таркибига қўшилган мамлакат фуқароларига нисбатан қонунлар қаттиқлаштирилди.
Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзоданинг маълумотларига қараганда, айни пайтда, Афғонистон, Сурия ва Ироқ ҳудудида фаолият юритаётган ИШИД, Толибон ва “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчи гуруҳлари таркибида 600 тожикистонлик бор. Улар орасида болалар ва аёллар ҳам борлиги айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар