Интернет тармоғи ҳамда унинг кенг имкониятларидан айримлар нотўғри йўлларда фойдаланиб, ўз тақдирларига салбий таъсир ўтказмоқда. Бу ҳақда “Жамият” газетаси мухбири Баҳринисо Мадумарова ўз мақоласида айтиб ўтди.
“Аввалига шунчаки қизиқишдан бошланган бу эрмак вақт ўтиб доимий одатга айланади, – деб ёзади у. – Оқибати эса аянчли якун топади. Жамият олдида мосуво бўлиш ҳисси эса одамни фожиага етаклайди”.
Мақолада айтилишича, айни вақтда 42 фоиз болалар ва ўсмирлар онлайн порнографик манбалар таъсирига тушиб қолмоқдалар.
“Ижтимоий тармоқлар асосан ўз ҳаётидан норози бўлган одамларни кўпроқ жалб қиляпти. Кўп оилаларда эр ёки хотиннинг ижтимоий тармоқлардан воз кеча олмаётгани боис турмуши бузилиб кетмоқда”, – қўшимча қилади журналист.