14 ёшли ўсмир ўқитувчисини ўлдиргани учун 11 йилга қамалди

Жаҳон 10 Август 2015 7777

Англияда 14 ёшли ўсмир ўқитувчисини ўлдиргани учун 11 йилга қамалди. Унинг номи тергов билан боғлиқ чекловлар боис тилга олинмаяпти.
Брэдфорд шаҳрида истиқомат қилувчи ўсмир ўқитувчиси Винсент Узомага унинг бошқа ирққа мансублиги туфайли ҳужум қилганлигини тан олди. Айтилишича, ҳужум уюштирилгач 20 дақиқа ўтиб, бола бу ҳақда Facebook’даги саҳифасида ёзув қолдирган.
“Боланинг қилган иши даҳшатли, – деди Брэдфорд қироллик суди судьяси Жонатан Дарем Холл. – У 50 ёшли инсонни қасддан пичоқлади”.
Ўсмир 6 йил муддатни колонияда ўтайди, сўнг 5 йил назорат остида юради.

Кўпроқ янгиликлар