Антонио Кассано “Сампдория”га қайтиб келди

Спорт 10 Август 2015 1122

Италиялик футболчи Антонио Кассано 2007-2011 йилларда тўп сурган “Сампдория” жамоасига қайтиб келди. Генуя клубининг расмий сайти футболчи билан шартнома имзоланганини маълум қилди. Шартнома 2017 йил 30 июнигача мўлжалланган.  

Италия ОАВларининг хабар беришича, 33 ёшли футболчининг “Сампдория”даги маоши йилига 700 минг евро ва бонуслардан ташкил топади.

Кассано жорий йилнинг январида “Парма” билан шартномасини бекор қилгандан кейин эркин агент бўлиб қолган эди.

Кўпроқ янгиликлар