"Барселона" Неймарнинг бетоблиги туфайли Педрони "МЮ"га бериш фикридан қайтиши мумкин

Спорт 10 Август 2015 1814

"Барселона" жамоаси ўз футболчиси Педро Родригесни "Манчестер Юнайтед"га трансфер қилишга шошилмаяпти.

Sport.es нашрининг хабар беришича, каталонияликларнинг бошқа бир ҳужумчиси соғлигидаги муаммолар туфайли янги мавсум стартини ўтказиб юборади ва Педро унинг ўрнини билинтирмай туриши керак бўлади. Шундай зарурат туфайли унинг Англияга йўл олиши амалга ошмай қолиши мумкин.

Қайд этилишича, Педро 11 август куни Тбилисида "Севилья"га қарши Европа Суперкубоги баҳсида майдонга тушади. "Манчестер Юнайтед" эса 18 ва 26 август кунларида ЕЧЛ плей-офф босқичида "Брюгге"га қарши ўйинлар ўтказади. Жамоа қисқа муддат ичида Педрони трансфер қилиб, ЕЧЛ қайдномасига киритишга улгуришига кўпчилик ишонмаяпти.

Бироз олдинроқ, "МЮ" Педрони 30 млн евро эвазига сотиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар