Чеченистоннинг Гудермес шаҳрида содир бўлган автоҳалокат 7 кишининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда республика ИИВ вакилига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, “Кавказ” федерал автойўлида шаҳардан чиқиш жойида Toyota, иккита Lada Priora ва Kia машиналари тўқнашган. Ҳалок бўлганлар ичида 2 нафар чегара хизмати вакили ва 1 нафар ИИВ махсус бўлинмаси вакили бор эди. Бундан ташқари, яна икки киши оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.