Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Даниэл Алвес ўзининг бешинчи Европа суперкубогини қўлга киритиши мумкин.

Inside Spanish Football нашрининг ёзишича, шундай бўлган тақдирда, бразилиялик футболчи бу борада Италиянинг «Милан» клуби собиқ сардори Паоло Мальдинига етиб олади. Италиялик ҳимоячи ҳам ҳозиргача бу мукофотни 5 маротаба қўлга киритган.

Алвес мазкур совринлардан биттасини «Севилья» ва 3тасини «Барселона» клуби сафида қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Европа Суперкубоги учун кечадиган учрашув 11 август куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. Соврин учун Испаниянинг бир йўла икки жамоаси «Барселона» ва «Севилья» ўзаро кураш олиб боришади. Ўйин Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтади.